Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида ёшларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбир ўтказилди

Зомин туманида ёшларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбир ўтказилди

09 ноябрь 2018 йил
76
0

"Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири давомида Зомин туманида жойлашган тибиёт коллежида ўтказилган тадбир ўтказилди. 

Унда вилоят ИИБ ЁХБ бўлим бошлиғи капитан Тўлқин Мамадиёров "Бешкуви” қишлоғида рўй берган ёнғин ҳақида коллеж ўқитувчи ва ўқувчиларига сўзлаб берди.

Соат 13.05 да "Бешкуви” қишлоғида яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган, ёнғин натижасида яшаш хонадонинг 80 м.кв майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида рўй берганлиги аниқланган. Яшаш хонадонларида очиқ ва вақтинчалик электр симларидан фойдаланиш, бир вақтнинг ўзида бир нечта электр ускуналарини улаб фойдаланиш ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Тадбир давомида ўқувчи ёшларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Одил МУСТАФОЕВ

Зомин тумани ЁХБ бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар