Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
24 январь 2023 г 656 Комментарии: 0
"Жиззах" Эркин иктисодий зонаси дирекциясида вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятда фаолият юритаётган 180 га яқин тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашув вилоятда аномал совуқ даврида энергия ресурсларидаги узулишлар оқибатлари натижасида тадбиркорларни иш фаолиятидаги узулишлар юзасидан ўтказилди.
Вилоят, шаҳар ва туманлардаги 4 сектор ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бевосита тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, энергия ресурслари узулиши оқибатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида йиллик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қуввати 5 трлн 644 млрд сўм бўлган 160 та субъектларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми 289 млрд сўмга пасайганлиги ва 5,4 млрд сўмлик нуқсонли маҳсулотлар ишлаб чиқилганлиги аниқланди.
Ўрганиб чиқилган корхоналар фаолиятини тиклаш ва кўрилган зарар миқдорини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банклари олдидаги 117 млрд сўмлик кредит тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаб бериш, солиқ тўловларидан бўлган 15 млрд сўмлик қарздорликларини тўлов муддатларини узайтириш чоралари белгиланганлиги ва ресурслар етишмаслиги оқибатида ишлаб чиқарилган нуқсонли маҳсулотлардан кўрилган зарарни қоплаб бериш хусусида ишлаб олиб борилаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, корхонларнинг энергия ресурслари таъминотида узилишларни тўлиқ бартараф этиб, таъминотни яхшилаш чоралари кўрилаётганлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!