Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган матбуот анжумани ўтказилди (видео)
03 сентябрь 2020 г 1 149 Комментарии: 0
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев бошчилигида Жиззах вилоятида тадбиркорлар ҳамда Оммавий-ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ғаллаорол, Янгиобод, Шароф Рашидов, Фориж тумани ҳокимлари ҳам иштирок этишди.
Учрашувни Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов ўз нутқи билан очиб берди ва вилоятда тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида Жиззах вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Н.Раджапов Жиззах вилоятда саноат корхоналари фаолияти, биринчи ярим йилллик фаолият таҳлиллари, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва “темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмак бериш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тақдимот орқали тушунтириш бериб ўтди.
Жиззах вилоятида айни пайтда 3275 саноат корхонаси фаолият юритаётган бўлиб улар 12 та тармоқ бўйича вилоят ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Шу билан бирга 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолият давомида 1 090,7 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати эса 107,3% ни ташкил этган. Пандемия бошланишида 679 та корхона фаолиятини вақтинча тўхтатди, 316 та корхона 25%, 576 таси 50% қувватда ишлай бошлади.
Босқичма-босқич карантин талабларини юмшатилиши натижасида вақтинча фаолиятини тўхтатган 679 та корхоналарда ишлаб чиқариш бошланди, қолган корхоналарда қувватлари ошиб бормоқда.
1-ярим йилликда 2,7 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш 102,0 %ни ташкил этди. Саноат маҳсулотларининг асосий қисми, яъни 2,4 трлн. сўми қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Шу билан бирга мазкур учрашув дебат шаклида ташкил этилиб унда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Ҳамда кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш, “темир дафтар”га киритилган оилаларга алоҳида эътибор қаратиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида оммавий-ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат ташкил этилди.
Шу каби учрашувлар Республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!