» » Судлар адолат қўрғони бўлмоғи лозим

Судлар адолат қўрғони бўлмоғи лозим

30 январь 2023 г 603 Комментарии: 0

Жиззахда вилоят судлари тизимида ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган тадбирни Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Жумаев бошқариб борди.  

Дастлаб, вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Шарофиддин Болиевнинг ахбороти тингланди.

Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан ўтган 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят маъмурий судлари томонидан ўтган йил давомида жами 972 та, шундан, апелляция инстанциясида 133 та (120 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан, 13 таси материаллар билан боғлиқ) иш кўрилган.

Биринчи инстанция судида 839 та (шундан 590 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан, 249 таси материаллар боғлиқ) кўриб чиқилган ишларнинг 590 таси оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ташкил этади. Шулардан 305 таси ёки бошқача айтганда 51,7 фоизи қаноатлантирилган, 218 та ёки 37 фоизи рад қилинган, 39 та ёки 6,6 фоиз иш тугатилган, 28 та ёки 4,7 фоиз иш кўрмасдан қолдирилган.

Шунингдек, 249 та материалнинг 220 таси ёки 88,3 фоизи қаноатлантирилган, 29 таси ёки ушбу материалларнинг 11,7 фоизи рад қилинган.

Аризалар тоифалари бўйича таҳлил қилинганда уларнинг 320 тасини вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан бўлиб, 150 таси қаноатлантирилган, 131 таси рад этилган, 13 таси кўрмасдан қолдирилган ва 26 таси тугатилган.

Ўтган 2022 йил давомида Жиззах вилоят маъмурий судининг апелляция инстациясида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 120 та, Жиззах туманлараро маъмурий судида 590 та иш кўрилган бўлиб, ушбу ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами суд харажатлари (давлат божи, почта харажати, ВКА харажати) миқдори 992 миллион 296 минг 790 сўмни ташкил этиб, шундан 208 миллион 990 минг 500 сўмлик суд харажатлари ихтиёрий тўланган.

Шунингдек, Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акром Шукуров, вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Раҳматилла Орзиқулов, вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаҳҳоровнинг ахбороти тингланди.

Анжуманда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!