Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида тест синовлари ўтказилди
04 февраль 2023 г 385 Комментарии: 0
Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли Янгиобод туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида олий таълим муассасаларига киришлари учун тавсияномалар бериш бўйича тест синовлари ўтказилди.
Бу тест синовларида жами 116 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этишди. Тест синовларида умумий 100 та савол қамраб олиниб, шундан, жанговор тайёргарлик бўйича 40 та, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича 20 та, математикадан 10 та, физикадан 10 та ва мантиқдан 20 та саол берилди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларининг бир йиллик хизмати давомида ўзлаштирган назарий билим ва кўникмаларини бугунги тест синови жараёнида синовдан ўтказишди.
Ушбу тест жараёнлари якунига кўра энг юқори бал тўплаган 40 фоиз муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёзли тавсияномалар берилади ва ушбу имтиёзли тавсияномалар асосида улар республикамиздаги олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналиши бўйича ўқишга кириш имкониятига эга бўладилар.
Бугунги тест жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази ходимлари томонидан очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!