» » Жиззахлик ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди

Жиззахлик ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди

23 май 2022 г 665 Комментарии: 0

Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон ҳамда Навоий гарнизонларидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бериладиган тавсияномалар тантанали топширилди.

Тадбирда округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, фахрийлар, ҳарбий ҳизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори талабларига мувофиқ, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ходимларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун беш фоизли квота ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларининг бакалавриатига танловсиз қабул қилиниш тўғрисида тавсияномалар берилиши белгиланган.

Жорий йилда округ миқёсида 70 га яқин ҳарбий хизматчининг фарзанди ушбу тавсияномага эга бўлди. Тадбирда округ қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига келажак йўлларида омадлар тилаб, уларнинг яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари ва юртимиз равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қиладиган инсон бўлиб етишишларини тилаб тавсияномаларни ўз эгаларига топширди.

Тадбир якунида ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ташкил этилган концерт дастури тавсияномага эга бўлган ёшлар ва уларнинг яқинларига хушкайфият улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!