» » Арнасойда 51 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситаларини тарқатилди

Арнасойда 51 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситаларини тарқатилди

06 февраль 2023 г 501 Комментарии: 0

Арнасой туманида уйма-уй юриш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича “Оққўрғон тажрибаси” асосида бир қанча аҳоли муаммолари аниқланган эди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги айрим муаммо ва камчиликлар вақт талаб қилганлиги боис туман ҳокими бошчилигида босқичма-босқич секторлар кесимида ҳал этилмоқда.

Жумладан, Арнасой туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқамаси раҳбари Назира Мухторова ҳамда вилоят Ижтимоий тиббий хизматлар бошқармаси бошлиғи биргаликда вилоят даражасида ҳал этилиши лозим бўлган фуқаролар мурожаатлари юзасидан тумандаги 51 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситаларини тарқатишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!