» » Арнасойликлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Арнасойликлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

12 январь 2023 г 441 Комментарии: 0

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Жиззах вилояти Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилмоқда.
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова бошчилигида вилоят тиббиёт муассасалари раҳбар ва етакчи мутахассислари бир неча кундан бери Арнасой туманида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Акилов, вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова ҳамроҳлигида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаат ва таклифларини ўрганмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!