» » Фориш туманида “Учқулоч” кони қайта тикланади

Фориш туманида “Учқулоч” кони қайта тикланади

14 февраль 2023 г 827 Комментарии: 0

1979 йилдан Фориш туманидаги “Учқулоч” қўрғошин руҳ конини саноат асосида ўзлаштириш Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинатига руда етказиб беришни ташкил этиш учун кенг миқёсда қурилиш ишлари - бир томонда рудани майдалаш цехи, иккинчи томонда кончилар шаҳарчасининг қурилиши бошлаб юборилади. Қисқа вақт ичида саноат зонаси қуриб битказилади.

Қазиб олиб, майдаланган рудани Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинатига ташиш учун 1982 йил темир йўл тармоғи қурилади. “Учқулоч” кони қўрғошин руҳ рудаси очиқ усулда қазиб олиниб, вагонларда Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинатига жўнатиларди. Аммо кейинчалик “Учқулоч” конида ишлар тўхтаб қолди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 10 февраль куни Жиззах вилояти фаоллари ва мутасаддилар билан ҳудудда саноатни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа долзарб масалаларни муҳокамасига бағишланган йиғилишда Фориш туманидаги “Учқулоч” конини тиклаш бўйича хорижий инвесторлар билан шартнома имзолаш, 1 майгача бурғулаш ишларини бошлаш кераклигини таъкидлади. Бунга 200 миллион доллар инвестиция жалб қилинади ва 600 та иш ўрни яратилишини таъкидлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!