» » Президентимизнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида берган кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди

Президентимизнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида берган кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди

15 февраль 2023 г 619 Комментарии: 0

Президентимизнинг Жиззах вилоятига ташрифи айнан Пахтакор туманидаги "Пахтакор элита уруғчилиги" фермер хўжалигидан бошлангани, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилгани – умрини, ҳаётининг мазмунини ер билан боғлаган соҳа ходимлари билан бирга, қишлоқларда истиқомат қиладиган барча аҳолининг кўнглини тоғдек кўтариб юборди. Чунки, Жиззахда айтилган фикрлар, берилган кўрсатмалар бутун мамлакатимиз қишлоқ хўжалик ходимларига ҳам таалуқли эканлиги сир эмас.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили октябрда Сирдарё вилоятига қилган ташрифи чоғида ҳам соҳа ходимлари билан учрашиб, мулоқот қилган эди. Ўшанда Президентимиз  дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш, фермер ва ишчиларга қулайлик яратиш учун дала уйлари қуриш зарурлигини айтган эди.

Бунинг ижроси ва самараси бугунги кунда Жиззах вилоятидаги кўплаб фермер хўжалигида намоён бўлмоқда. Дала четига тут, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар экилмоқда, асалари уялари қўйилиб, парранда боқилмоқда. Енгил конструкциялардан дала уйлари қурилиб, унинг томида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Буларнинг барчаси авваламбор. далада қалб қўри, пешона тери эвазига мўл ҳосил етиштираётган фермер ва деҳқонларимиз, уларнинг оила аъзоларига яратилаётган қулайликларнинг кўринишидир.

Чунки, дала четларида етиштирилган сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар, товуқ гўшти, тухум, асал далада меҳнат қилаётган одамларнинг қозонидаги таомига таъм киритади, дастурхонининг фаровонлигини таъминлайди. Қолаверса, истеъмолдан ортганини бозорга чиқариб, қўшимча даромад қилиш имконини беради.

Маълумки, юртимизда ишсиз фуқароларга деҳқончилик учун ерлар ажратилмоқда. Жиззах вилоятида бу орқали 13 мингдан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган.

Президентимиз мулоқот чоғида фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.

Айни пайтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари ва ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Анорбой ЭШМАТОВ

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!