Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Актам Ҳаитов жиззахлик фермерлар билан учрашди
13 февраль 2023 г 537 Комментарии: 0
Учрашувда давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан қилган мулоқоти чоғида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхонлар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатмалари ва тавсияларини кенг жорий қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Маълумки, Президентимиз ташрифи давомида Пахтакор туманидаги “Пахтакор элита уруғчилиги” фермер хўжалигида бўлиб, фермер оиласи билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили октябрда Сирдарё вилоятида бўлганида дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш, фермер ва ишчиларга қулайлик яратиш учун дала уйлари қуриш зарурлигини айтган эди.
“Пахтакор элита уруғчилиги” фермер хўжалиги ҳудудидаги ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида дала четига тут, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар экилган, кичик товуқхона қурилган, асалари уялари қўйилган. Енгил конструкциялардан дала уйи қурилган, унинг томида қуёш панеллар ўрнатилган.
Бу эса фермер ва ишчиларга бир қатор қулайликлар туғдиради, уларни арзон сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товуқ гўшти, тухум, асал билан таъминлаш имконини беради. Истеъмолдан ташқари бозорга ҳам маҳсулот чиқариш ва қўшимча даромад олиш мумкин.
Учрашув чоғида айнан мана шу мавзулар атрофлича муҳокама қилинди. Вилоятдаги барча фермер хўжаликларида мазкур манзилдаги намуна асосида ишларни ташкил қилиш юзасидан мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Ушбу ташаббусни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят Кенгаши, ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан барча ҳудудларда кенг тарғиб қилишга киришилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!