» » Дўстлик туманида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича учрашув ўтказилди

Дўстлик туманида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича учрашув ўтказилди

17 февраль 2023 г 331 Комментарии: 0

Дўстлик тумани ҳокимлигида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш, уларни аҳоли хонадонлари ва ташкилотларга ўрнатишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, тумандаги сектор раҳбарлари, фаоллар ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Йиғилишда Ғайрат Қодиров сўнгги пайтларда мамлакатимизда энергия билан боғлиқ тақчилликлар юзага келгани, унинг ечими сифатида қуёш панелларини ўрнатиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Қуёш панели ўрнатиш билан шуғулланувчи Solarex компанияси вакиллари ўз хизмат фаолиятини йиғилганларга таништирди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил туманда 4 минг киловаттли қуёш панеллари ўрнатилиши мўлжалланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!