Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят солиқ бошқармасида касаба уюшмасининг ҳисоботи тингланди
25 февраль 2023 г 399 Комментарии: 0
Солиқ хизмати органлари бирлашган касаба уюшмалари фаолиятини сарҳисоб қилиш барча соҳалар каби касаба уюшмалари тизимида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Бугун вилоят солиқ бошқармасида касаба уюшма қўмитасининг умумий йиғилиши ўтказилиб, масъулларнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ж.Достонов очди ва бошқариб борди.
2023-2024 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши бўйича вилоят солиқ бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Шодманованинг ҳисобот берди.
Жорий йилдан барча вилоятлардаги касаба уюшмалари марказлашган ҳолда Солиқ қўмитаси томонидан иш олиб боради. Йиғилиш иштиркчилари вилоят солиқ бошқармаси касаба уюшмаси раиси этиб Н.Баракаевни бир овоздан сайлашди.
Йиғилиш давомида З.Aбдунабиева , A.Юсуповлар сўзга чиқишди ва иштирокчилар томонидан касаба уюшмаси фаолиятини қониқарли дея баҳоладилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!