» » Жанубий Кореялик ишбилармонлар Жиззахда (видео)

Жанубий Кореялик ишбилармонлар Жиззахда (видео)

25 февраль 2023 г 705 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жанубий Корея Республикасидан 20 нафардан иборат ишбилармонлар делегацияси вакилларини қабул қилди.

Вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳақиди кореялик меҳмонларга маълумот бериб ўтди.

Инвестициялар бугун иқтисодиётни ривожлантирувчи мухим омил саналади. Жиззах вилоятида 215 та хорижий корхоналар фаолият олиб бормоқда. Шулардан 4 таси Жанубий Корея Республикаси билан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган.

Бу рақамлар яқин йилларда яна ҳам кўпайиши аниқ. Сабаби, вилоят ҳокими билан ўтказилган учрашувда вилоятга ташриф буюрган кореялик ишбилармонлар ҳудуддаги истиқболли соҳаларга ўз қизиқишларини билдиришди.

Жиззах вилояти ўзининг табиий шароити, мавжуд салоҳияти билан Республикада ўзига хос ўрин тутади. Ҳудуднинг драйвер соҳалари сифатида кейинги йилларда автомобилсозлик, қурилиш, енгил саноат, туризм алоҳида ривожланмоқда. Автомобилсозликда 2 та завод иш бошлаган бўлса, қўшимча равишда бу йил якуни билан 80 млн АҚШ дўлларига тенг бўлган электромобил ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам иш бошлайди.

Қурилиш саноати учун хом ашё сифатида 100 га яқин кон ресурслари мавжуд бўлса, хозирча фақат шулардан 25-30 таси фойдаланишда ва буларда цемент, охак ва базальт махсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Енгил саноат тармоғида пахта хом ашёси 100% қайта ишланмоқда ва асосан, калава ип. Уни ҳам 50 фоизи бошқа ҳудудларга етказиб берилади.

Мазкур йўналишда ҳам мато тўқиш, тайёр масхулот етиштириш бўйича ҳали салоҳият катта. Мафтункор табиат ва ўзига хос манзилларга эга Фориш, Зомин, Бахмал ва Айдаркўл ҳудудлари хорижлик сайёҳларни ўзига кўпроқ жалб этади.

Жиззах вилоят ҳокимлигида кореялик ишбилармонлар билан ўтган мулоқотда бу борадаги мавжуд салоҳият ва имкониятлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди. Шу билан бирга, муқобил энергияга эҳтиёж юқорилиги сабаб кореялик тадбиркорлар билан бирга вилоятда қуёш панелларини ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ундан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.Меҳмонлар Жиззах шаҳридаги IT Park филиали фаолияти билан танишди.
Шундан сўнг, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро мулоқот ўтказилди. Меҳмонлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, кимё саноати, туризм ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиниши мумкин бўлган лойиҳалар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

Жанубий Кореялик ишбилармонлар билан маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги кенгайтирилган мулоқот навбатдаги кунда Ўзбекистон меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, делегация вакиллари жойларга бориб ҳудуднинг мавжуд имконият ва салоҳияти ҳақида танишиши ҳам режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!