» » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманида ўрганиш олиб бормоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманида ўрганиш олиб бормоқда

27 февраль 2023 г 479 Комментарии: 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Ўрол Ўрозбоевнинг Шароф Рашидов туманидаги учрашувлари ҳам амалий натижаларга бой бўлди.

Халқ вакили тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, худудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Ўтган йилги Инвестиция дастури асосида янги фойдаланишга топширилган Оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда умумтаълим мактаблари фаолиятини кўздан кечирди.

Хусусан, “Олмачи” оилавий поликника ва “Ғозғонтепа” оилавий шифокорлик пунктларининг моддий техника базалари билан таъминланганлик даражаси ўрганилди. Мавжуд муаммоларни мутасаддилар билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Шунингдек, тумандаги ўтган йили янгидан таъмирланган 19-20-умумтаълим мактабларидаги шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Мазкур умумтаълим мактабларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунига етмагани маълум бўлди. Халқ вакили ушбу масалаларни ўз зиммасига олиб, уларни мутасаддилар билан биргаликда ҳал этишини билдирди.

Депутатнинг сайлов округдаги ўрганишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!