Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Арнасой туманида сайловчилар билан учрашди
29 август 2022 г 576 Комментарии: 0
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Зулайҳо Акрамова Арнасой туманида сайловчилар билан учрашди. Депутат учрашувни туманнинг Бобур ва Олтин водий маҳаллаларида бўлди. Уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди.
Шунингдек туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, у ердаги тиббиёт ҳодимлари билан ҳам учрашув ўтказди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар ҳақида сўзлаб бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Маданий, тиббий хизмат кўрсатиш, спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Моддий ёрдам, бандлик билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлмоқда, – деди З.Акрамова. – Қувонарлиси, одамларимиз яратувчанлик, бунёдкорлик ғоялари билан яшамоқда. Ўз ишини йўлга қўйиш, бизнесини ташкил қилишга иштиёқманд фуқароларимиз кўпаймоқда.Уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, имконият ва қулайликлар ҳақида батафсил тушунтириш керак. Шунда жойларда бандлик масаласидаги кўпдан-кўп муаммолар ечилади, аҳоли даромади юксалади.
Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!