» » Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда

Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда

04 декабрь 2019 г 1 527 Комментарии: 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шерали Абдураҳмонов Зомин туманидаги 37 та қишлоқ ва махалла фуқаролар йиғинларидан келган сайловчилар билан учрашди.

Учрашув  давомида номзод ўзининг сайловолди дастури билан сайловчиларни таништириб ўтди. Унинг сайловолди дастурида ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқариш, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим масалалар ҳам ўрин олган.

Замонавий халқаро стандартлар ва корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, хусусий тадбиркорлик ва ташаббускорликни  қўллаб-қувватлаш, давлат харидларининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат мулки хусусийлаштирилиши таомилини кенгайтириш ва соддалаштириш вазифаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув давомида номзод сайловчилар томонидан берилган турли хил мавзудаги саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!