» » ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан сиёсий ўқувлар бўлиб ўтди

ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан сиёсий ўқувлар бўлиб ўтди

23 ноябрь 2019 г 1 646 Комментарии: 0

Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, сайловолди ташвиқот ишларини самарали усулларини тадбиқ қилиш ҳамда номзодлар малакасини ошириш мақсадида ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан икки кунлик сиёсий ўқув ташкил этилди.

 "Сайловолди ташвиқотни амалга оширишнинг самарали усуллари" мавзусидаги сиёсий ўқувлар Жиззах шаҳридаги “Жиззах ҳақиқати” газета таҳририяти биносининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар кенгашилари томонидан илгари сурилган номзодлар иштирок этдилар.
Иштрокчиларга сайлов компаниясини олиб бориш йўлларидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, номзодларнинг имиджини шакллантириш йўллари ҳамда самарали усуллари хусусида партия вилоят Кенгаши раиси Сарвар Назарқосимов маъруза қилди.

Сайловлар демократик ҳуқуқий жамиятнинг ажралмас қисми, бўлиб халқимизнинг ўз хоҳиш иродаларини билдириш, фукароларнинг давлат ва жамият ишларидаги асосий шаклидир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган, халқаро стандартларга мос Сайлов кодексида мустахкамланган: - хар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган сайлов тизими яратилганлиги алоҳида таъкидланди.

ЎзМТДП вилоят кенгаши Матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!