» » Жиззахда суд ходими пора билан қўлга тушди

Жиззахда суд ходими пора билан қўлга тушди

01 март 2023 г 634 Комментарии: 0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини қўлга олди, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди ходими Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 2 минг доллар олган вақтида ушлангани хабар қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!