» » Жиззахда ер майдонлари ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлатга чек қўйилди

Жиззахда ер майдонлари ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлатга чек қўйилди

01 август 2022 г 833 Комментарии: 0

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишларига чек қўйди.

ДХХ ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи муқаддам судланган шахс (1959 йилда туғилган) Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган ва бошқа бир фуқарога иссиқхона ташкил этиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимият тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб, у ерда ишлаб чиқариш цехи қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 500 минг доллари талаб қилган. У сўралган пулнинг 50 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Бўстонлиқ туманида кузатилган ҳолатда эса (1990 йилда туғилган) шахс бошқа бир фуқарога тегишли фермер хўжалигига боғдорчилик учун 49 йил муддатга ажратилган 35 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдоларига чиқармасдан харидор номига расмийлаштириб беришини айтган. Эвазига 350 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент шаҳрида яшовчи шахс (1992 йилда туғилган) ҳам ўзганинг ишончига кириб, Бўстонлиқ туманидаги маҳаллий МЧЖга тегишли 3 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Эвазига 680 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

Бу йўналишда ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 5 гектар сувли ер майдонини 200 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Шунингдек, туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи танишлари орқали ернинг тегишли ҳужжатларини харидор номига расмийлаштириб беришни режа қилган.

Аммо у сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!