» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ учунчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ учунчи сессияси ўтказилди

17 март 2023 г 439 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ учунчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова вилоятда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Музаффар Турдибоев ва 2022-2023 йилларда маҳаллалалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган маблағларни бошқа инфратузилма лойиҳаларига йўналтириш тўғрисида вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Назаров сўзга чиқишди.

Сессия кун тартибида 2022-2023 йилларда маҳаллалалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган ичимлик ва оқова сув объектлари бўйича аниқлаштирилган параметрлар тўғрисида “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинирнг компанияси” унитар корхонаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мирамат Каратаев, Президентимизнинг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорининг 9-банди ижроси тўғрисида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Хусан Холқўзиев ҳамда Жамоат хавфсизлиги концепцияси доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ва оммавий тартибсизликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, криминоген вазият барқарорлигини ишончли таъминлаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органларининг 2023 йилда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рахматилло Бўриевнинг ахборотлари эшитилди.  

Шунингдек, сессияда вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида масала ҳам кўрилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ учунчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!