» » Жиззахдаги "Ўрда" боғида Наврўз байрами тантанали тарзда нишонланди

Жиззахдаги "Ўрда" боғида Наврўз байрами тантанали тарзда нишонланди

19 март 2023 г 959 Комментарии: 0

Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.

Жиззах шаҳри марказидаги "Ўрда" боғида ўзбек халқининг янгиланиш ва яшариш айёми бўлмиш - Наврўз умумхалқ байрами халқ сайли тарзида тантанали нишонланди.

Аввало "Ўрда" боғида ташкиллаштирилган байрам сайлида вилоят ҳокими, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, идора ва маҳаллий ҳокимликлар вакиллари байрамона безатилган жойларни бориб кўришди ва байрам билан барчани муборакбод этишди.

Умумхалқ байрамнинг тантанили маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб бутун вилоят аҳлини байрам билан табриклаган ҳолда, вилоятда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар ҳақида сўз юритди.

Наврўзнинг бутун моҳиятида халқимизнинг эзгуликпарвар қалби намоён бўлади. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун вилоятимиз аҳолисига ҳам чексиз қувонч ва завқ бағишлади.

Байрам дастурида пойтахтдан ташриф буюрган ҳамда маҳаллий ижодкорлар томонидан чиқишлар барчага бирдек манзўр бўлди.

Шунингдек, Наврўз байрами давомида анъанага айланиб бораётган, тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон”ни бунёд этишда бугунги ёшлардан нафақат ўткир зеҳн ва ақл, замонавий билимлар, балки кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактабидан олган сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга бўлган муҳаббату садоқат, шу билан бирга, юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳам талаб этилиши айтиб ўтилди.

 

Наврўз сайли унутилмас лаҳзаларга бой ва барчанинг эсда қоларли байрами бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!