Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари эътироф этилди
10 декабрь 2022 г 771 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройи ҳамда “Яккасарой” тантаналар мажмуасида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами нишонланди. Байрамда деҳқон ва фермерлар меҳнати эътироф этилди.
Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлари саройида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, “Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун соҳа ходимларини бугунги “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдираман” деб барчани байрам билан қутлади.
Тантанали тарзда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган байрамнинг асосий қисмида вилоят ҳокими Эргаш Салиев қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этганларни эсдалик кўкрак нишони ва совғалар билан тақдирлади.
Шундан сўнг, байрам Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида давом этди. “Яккасарой” тантаналар мажмуасидаги тадбир давомида пойтахтдан ташриф буюрган ҳамда маҳаллий санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқу-шавқ улашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!