» » Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

13 декабрь 2020 г 3 125 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри ва "Яккасарой" тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди. Байрамда бобо деҳқонларнинг ҳамда вилоят аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида Жиззахда ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, деҳқончиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.

Бугунги кунда вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги-янги ташаббуслар, машаққатли ва шарафли меҳнат мужассамдир.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.

-“Аввало, барчангизни, бутун вилоятимиз аҳлини қутлуғ айём — Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда "Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир" десак, айни ҳақиқатдир.

Сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар ҳамда бу йилги пандемия оқибатида қишлоқ хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янги-янги синов ва қийинчиликлар пайдо бўлди.

Бироқ, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган вилоятимизнинг деҳқон ва фермерлари ана шундай мураккаб шароитда ҳам омилкорлик билан, бой билим ва тажрибаси, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда.

Ҳар эрта баҳорда ерга уруғ қадаб, ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган сиздек фидойи инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди.”-деб барчани табриклади вилоят ҳокими.

Байрамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этганлар кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

"Яккасарой" тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқу-шавқ улашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!