Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди (видео)
07 март 2022 г 1 324 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳридаги "Яккасарой" тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди ва иштирокчиларни баҳорнинг илк байрами муносабати билан самимий қутлади.
Буюк аждодларимиз азалдан аёл зотини улуғлаб келганлар. Ота-боболаримиз изидан бориб, онажонларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз фаровон ҳаёт кечиришлари, турмушлари осуда кечишлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
"Миллат онага қараб қад ростлайди" дейди халқимиз. Зеро, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юксак марраларни кўзлаб яшашда ҳам аёлларимиздан ўрнак олсак арзийди. Вилоятимизнинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида меҳнат қилаётганларнинг 34,5 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Иқтисодиёт соҳасида эса 21 фоиз, саноат, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида аёллар улуши 33,8 фоизни ташкил этмоқда. Таълим соҳасида аёллар улуши 51,3 фоизни, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидагиларнинг 49,6 фоизи аёллардир. Хуллас, қайси соҳа ёки тармоқни олманг аёлнинг ўз ўрни бор. Қобилият, маҳорат, куч-ғайрат, қатъият, талабчанликда у ҳеч қайси эркакдан қолишмайди. Шунинг учун ўта масъулиятли лавозим ва вазифалар ишониб хотин-қизларга топширилмоқда.
2021 йилда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа иқтисодий-ижтимоий соҳаларда хотин-қизлар улушини ошириш, жамиятда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 25 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг 17,3 минг нафари доимий ишга қабул қилинди.
Бугунги кунда вилоятимизда фаол иш қидирувчи аёллар сони 17 719 нафарни ташкил этмоқда ва жорий йилда уларнинг ҳаммаси доимий иш ўрнига эга бўлади.
Тантанали тадбирда турли соҳаларда эркаклар билан тенгма-тенг меҳнат қилаётган фаол хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!