» » "Наврўз кубоги"нинг Жиззах вилоят босқичи якунланди

"Наврўз кубоги"нинг Жиззах вилоят босқичи якунланди

25 март 2023 г 445 Комментарии: 0

"Ёшлар инновацион маркази"да "Наврўз кубоги" спорт мусобақаларини тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

Юқори кайфиятда ташкил этилган гала-консертда вилоятимизнинг таниқли хонандалари чиқишлари ёпилиш маросимини аъло даражага олиб чиқди. 

Ташкил этилган ёпилиш маросимида спортнинг мини футбол, енгил атлетика ва кураш турлари бўйича мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом, медал, кубок ва пул мукофотлари топширилди.
Вилоят босқичи якуний натижаларига кўра:
1-ўрин Шароф Рашидов тумани "Хайробод" маҳалласи жамоаси
2-ўрин Дўстлик тумани "Ғафур Ғулом" маҳалласи жамоаси
3-ўрин Жиззах шаҳар "Раваллиқ" маҳалласи жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларга 8 000 000, 12 000 000, 16 000 000 сўм пул мукофотлари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!