» » Жиззахлик ёш футболчилар кубок соҳиби бўлди

Жиззахлик ёш футболчилар кубок соҳиби бўлди

29 ноябрь 2022 г 578 Комментарии: 0

Мамлакатимиздаги профессионал футбол мактаблари лигаси 2005-2010 йилларда таваллуд топган футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги учун футбол беллашувлари бўлиб ўтди.

Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Нуробод, Тошкент, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ташкил этилган 12-17 ёшли болалар ва ўсмирлар жамоалари беллашувлари 1 ҳафта давомида кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Жиззах шаҳридаги футбол маҳорат мактаби сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган U-14 жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Профессионал футбол мактаблари лигасининг Ўзбекистон кубоги 3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Тошкент вилояти андижонлик тенгқурлари билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида поёнига етган бўлса, пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида Андижон вилояти ёш футболчилари ғолиб бўлди.

Финалда Жиззах футбол маҳорат мактаби ва Наманган вилояти ёш футболчилари баҳси кескин, муросасиз ва тенг курашлар остида ўтди. Қизиқарли баҳс 4:3 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади ва жиззахлик ёшлар профессионал футбол мактаблари лигаси U-14 ўртасида Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида ғолиб, совриндор ва энг яхши футболчи, ҳужумчи, дарвозабон номинациялари соҳибларига Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассосиациясининг медал, кубок, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Қувонарлиси, 2010 йилда туғилган болалар ўртасида Тошкент вилоятида ўтган баҳсда ҳам Жиззах вилояти U-12 жамоаси финалда Навоийлик тенгқурларини 3:2 ҳисобида доғда қолдириб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!