Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Жасорат мактаби” якунланди
04 февраль 2023 г 1 350 Комментарии: 0
Шароф Рашидов тумани “Олмачи” маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби”нинг ёпилиш маросими ўтказилди.
Маълумки биринчи маротаба 2021 йил уюшмаган ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғини Жиззах вилоятида ўтказилган эди.
Мазкур лойиҳа Жиззах тажрибаси сифатида ўз самарасини кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг биринчи мавсумида мазкур ўқув йиғинларини самарали ўтказиш мақсадида, вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманларидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган, муқим иш жойига эга бўлмаган жами 100 нафар ёшлар иштирокида ўтказилганлиги ҳам йиғиннинг долзарблигини кўрсатмоқда.
Тантанали маросимда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, 2023 йилдаги дастлабки йиғин иштирокчиларини табриклади.
Ўн кунлик "Жасорат мактаби" ҳарбий-ўқув йиғини давомида ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва касбга йўналтириш борасида ўз соҳасининг малакали мутахассислари ва ҳарбий хизматчилар томонидан билим ва кўникмалар берилди.
Йиғинга жалб қилинган ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги”, ҳарбий эстафета бўйича “Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи соврини учун спортнинг “Миллий кураш”, “Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” “стол тенниси” бўйича ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи раҳбарининг соврини учун “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди ҳамда ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!