» » Жиззахда генераллар ёшлар билан учрашди

Жиззахда генераллар ёшлар билан учрашди

30 январь 2023 г 477 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонидаги “н” ҳарбий қисмида “Генерал ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Тадбирда 3 нафар генерал-майор: Мудофаа вазирининг Тарбиявий ва мафкурафий ишлар бўйича ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Ойбек Саидов ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировлар ва вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев,  Ёшлар ишлар агентлиги марказий аппарати вакиллари, шунингдек, ўқув-йиғин иштирокчилари қатнашди.  

Даставвал, ҳар бир генерал ўз хизмат фаолияти, ҳаёт тажрибаси ҳақида гапириб берди. Ёшларимиз учун барча йўналишларда яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб, ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.Шунингдек, ёшларга Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга бориш ва шартнома асосида ҳарбий хизмат қилиш тартиб-қоидалари, олий ҳарбий таълим муассасаларига кириб ўқишдаги имтиёзлар, бундан ташқари, Қуролли Кучларимиз сафидаги спортчиларимизни жаҳон ареналарида қўлга киритаётган зафарлари, ҳарбий хизматдаги Ватан ҳимоячилари эришаётган ютуқлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Ушбу маълумотлар йиғин давомида ҳарбий хизматда қолиш истагида бўлган ёшлар шижоатини ошириб, уларни янада  руҳлантириб юборганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Шундан сўнг генераллар ёшларнинг йиғин давомида олган таассуротлари, билимлари, эгаллаган касб-ҳунарлари, эришган муваффақиятлари билан қизиқиб, улар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.  

“Жасорат мактаби” ўқув-йиғини қатнашчилари бирин-кетин сўзга чиқиб, ҳаётда ва ҳарбий хизматда асқотадиган касб-ҳунарга ўрганиб, тартиб-интизомга кўникаётганликларини, тинчликни ва ота-оналари, яққинлари қадрига етаётганликларини ҳамда энг муҳими, ҳар бир кун, ҳар бир дақиқаларни қадрлаб, ундан тўғри фойдаланиш кераклигини англаганликларини баён этди ва уларнинг кўпчилиги шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш, бир қисми муддатли ҳарбий хизматга бориш истаклари борлигини билдирди.

Учрашув давомида ёшларнинг муаммалори ва мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, шу ернинг ўзида ҳал этилиши таъкидланди. Бу эса ўз навбатида “Мен ҳарбий бўламан ва Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қиламан!” деган ёшларни янада руҳлантириб юборди.  

Учрашувда ҳар бир ёшнинг келгусидаги фаолияти ҳам алоҳида муҳокама этилиб, уларнинг ўрганган касб-ҳунарлари бўйича шарт-шароитлар яратиш ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

“Генерал ва ёшлар учрашуви”нинг расмий қимси якунлангач, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!