» » Олимпиада чемпионлари жиззахлик ёш ватанпарварлар даврасида бўлишди

Олимпиада чемпионлари жиззахлик ёш ватанпарварлар даврасида бўлишди

04 апрель 2022 г 626 Комментарии: 0

Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда 100 нафар ёшлар учун ташкил этилган “Ёш ватанпарварлар йиғини” иштирокчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни ватан равнақи йўлида даҳлдорлик ҳиссини оширишда мотивация бериш мақсадида улар билан Мудофаа вазирлиги Спорт марказининг спортчилари яъни, Rio-2016 чемпиони Руслан Нуриддинов ҳамда Tokio-2020 чемпиони Улуғбек Рашитовлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув чоғида чемпионлар эришган ютуқлари ва келгусидаги мусобақалар борасида ёшлар билан яқиндан ўртоқлашишди.

Хусусан, эришилаётган ютуқлар натижасида жаҳон ареналаридан юртимиз байроғининг юқори поғоналарга кўтарилаётгани барчага ғурур ва ифтихор бағишлаши ҳақида сўз борди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!