» » Жиззахда "Қушларни асрайлик" танлови эълон қилинди

Жиззахда "Қушларни асрайлик" танлови эълон қилинди

28 март 2023 г 624 Комментарии: 0

Табиат ресурслари вазирлиги 1 апрель — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайлик" танловини эълон қилади.

Танлов шартлари жуда ҳам оддий. Шинам ва чиройли қуш уясини ясанг ҳамда ғолиб бўлинг.
Танловда иштирок этиш учун @uzecoilm_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!

Танлов ғолиблари диплом ва есдалик совғалари билан тақдирланади.

Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.

Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://teletype.in/@uzecoilm/qushlarkuni 

Рўйхатдан ўтиш 30 март куни якунланади

Танлов Жиззах вилоятида 1 апрель куни Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғида ўтказилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон:+99899 540-97-17

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!