Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда референдум тарғиботига бағишланган оммавий тарғибот тадбири ўтказилди
29 март 2023 г 1 277 Комментарии: 0
Кеча Жиззах шаҳрида "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида катта гала коньсерт дастури ташкил этилди.
Унда вилоятда фаолият юритаётган 5 та олий таълим муассасаларининг талабалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Самбҳрам университети ҳовлисида ўрнатилган саҳнада сўз олганлар минг нафардан ортиқ ёшларга конституция ислоҳотларида фаол бўлишга чақирди.
Байрам консерт дастури форматида ўтказилган тадбирда санъаткорлар, жиззахлик таниқли шахслар чиқиш қилиб, вилоят аҳолисини шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва иштирок этишга чақиришди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!