Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар уйларига кузатилди
03 апрель 2023 г 579 Комментарии: 0
2022 йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус ва Урганч гарнизонларида йигитлик бурчини ёруғ юз билан ўтаб бўлган аскарлар тантана билан кузатилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Дилшод Илҳомов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Фахрийлар ишлари бўйича кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар йигитлик бурчини муносиб бажариб, уйларига ёруғ юз билан қайтаётган аскарларга келажакда ҳам Ватан, эл-юрт учун жонкуяр, фидойи инсон бўлиб қолишларини тилашди.
Тантана давомида муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларга ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномалари топширилиб, бир гуруҳ аскарлар ота-оналарига ташаккурномалар, фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.
Шунингдек, Марказий ҳарбий округнинг Навоий, Жиззах ҳамда Каттақўрғон гарнизонларида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб, муддатли ҳарбий хизматни якунлаган аскарларга округ қўмондонлиги томонидан миннатдорчилик билдирилди.
Йигитларни уйларига кузатиш арафасида Навоий ва Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисмда ва «Фориш» тоғ полигонида ўтган тадбирда сўзга чиққан округ қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ва ҳокимлар ўз хизмат мажбуриятларини сидқидилдан бажарган аскарлар қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятига зафарлар тилади.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчилар республика, Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган кўплаб спорт мусобақаларида, хотира турнир ва чемпионатларда ҳарбий округ шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ҳудудаги ёшларга наъмуна болганини эътироф этиб, келажакда ҳам Ватан, эл-юрт учун жонкуяр, фидойи инсон бўлиб қолишларини тилади.
Тантаналар давомида гарнизонларда юзлаб муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномалари топширилиб, ота-оналарига ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаккурномаси ҳамда фахрий ёрлиқлар берилди.
Шундан сўнг Мудофаа вазирлигининг буюртмасига асосан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан тақдим этилган махсус ҳарбий эшелон билан ҳарбий оркестр садолари остида уйларига жўнаб кетишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!