» » Фоторепортаж: Сенат раиси Жиззах вилоятида бўлди

Фоторепортаж: Сенат раиси Жиззах вилоятида бўлди

05 апрель 2023 г 679 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Нарбаева Танзила Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида аввало вилоят ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, вилоят кенгаши депутатлари ва сенаторлар билан учрашди.

Учрашув давомида аввало мамлакатда аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ҳақида сўз кетди. Шу билан бирга жорий йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида юз берадиган референдум жараёнлари, унда халқимизнинг фаол иштирок этиши юзасидан суҳбатлашдилар.

Шунингдек, Янги конституцияда жуда катта ўзгартиришлар киритилгани, айниқса оила турмуш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари  мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.

Шундан сўнг,  Зомин туманининг Мустақиллик маҳалласида маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

Мазкур маҳаллада ташкил этилган сумалак сайлида ҳам иштирок этди. Тадбирда миллий қадриятларни ўзида мужассам этувчи миллий урф-одатлардан намуналар намойиш этилди.

Сенат раиси Т.Нарбаева вилоятга ташрифлари давомида Ш.Рашидов туманидаги бир нечта объектларда бўлди. Жумладан, тумандаги "Мурувват уйи" шароитлари билан танишди. "Гулчи опа" гулчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раиси Ш.Нориеванинг хонадонида ҳам бўлди. Бугун "Гулчи опа" номи билан машҳур бўлган Шарофат опа, гулчиликни ривожлантириш билан бирга, оилавий меҳрибонлик уйи фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Сенат раиси мазкур уйда яшаётган болалар билан ҳам кўришиб, суҳбат қурди.

Сенат раиси Жиззах шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисосолаштирилган “Нурли маскан” мактаб интернатида ҳам бўлди.Мактаб интернатида ёшларни касбга йўналтириш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишиш ҳамда мактаб меҳнат жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида сенат раиси ўқувчилар билан самимий суҳбат қурди.

Шунингдек, Самбраҳам ва Қозон университетлари ҳамда футбол мактабида ҳам учрашувлар ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!