» » Мурожаатлар қоғозда қолиб кетмайди

Мурожаатлар қоғозда қолиб кетмайди

15 февраль 2022 г 597 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 14 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати  Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов,халқ депутутлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари Нусрат Пардаев ҳамда Санобар СуяроваларЖиззах вилоятида фуқаролар қабулини ўтказиб, уларни ташвишга солаётган масалалар ва мурожаатларни ўрганди.

Фуқаролар жойлардаги маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятсизлиги боис йиллар давомида ҳал этилмаган ижтимоий масалалар, турмуш қийинчиликлари юзасидан мурожаат қилишди.Самимий ва ошкора ўтган қабул давомида сенаторлар уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини топишга алоҳида эътибор қаратди

Жумладан, Жиззах шаҳри, Тинчлик маҳалласида жойлашган 17 ётоқхонада яшовчи Кристина Холиқова 84 ёшли бувиси Валентина Жиляева фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғи  билан ётоқхонада истиқомат қилишини айтди. Мурожаатчи сенаторларга моддий жиҳатдан қийналгани, фарзандлари, қаромоғидаги бувиси учун кундалик озиқ овқатлар билан бирга уй-жойга муҳтожлигини билдирди.

Ушбу ётоқхонада яшовчи Умида Бекмирзаеванинг уч нафар фарзанди бор ўзи ва турмуш ўртоғи ногирон. Умида фойдаланган электр энергиясидан 9  миллион сўмдан зиёд қарз бўлганлиги сабаб электр тармоғидан узиб қўйилган. Қарзни ундириш учун Жиззах шаҳар электр тармоғи корхонаси ҳужжатларни мажбурий ижро буюросига юборади. Фуқаро электр энергиясидан қарздорликни тўлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани, Сарайлик маҳалласи Қассоблик кўчаси, 44-уйда яшовчи Баҳром  Йўлчиевнинг 5 нафар фарзанди бор. Ўзи билан бирга 3 нафар фарзанди 2-гуруҳ ногирони. Мурожаатчи 2 миллион 594 минг сўм табий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган. Қиш куни ногирон фарзандлари билан совуқ хоналарда  яшаётганлигини билдирди.

Ўрганишлар  давомида сенаторлар ҳар бир  мурожаат қоғозда қолиб кетмаслиги, ҳар бир мурожаат этувчининг фикри инобатга олиниши ва тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши, амалий чоралар кўрилиб, аниқланган муаммолар ўз жойида бартараф этилишини таъминлаш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Ушбу мурожаатлар  бўйича сенаторлар ўз муносабатини билдириб, уларни ижобий ҳал этиш масаласини масъул ташкилотлар билан келишиб олди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!