» » Форишда махсус ўқув тактик машғулотлар ўтказилди

Форишда махсус ўқув тактик машғулотлар ўтказилди

06 апрель 2023 г 378 Комментарии: 0

Фориш туманида сел ва тошқинларнинг олдини олиш, турли техноген ҳодисалардан аҳолини огоҳ этиш мақсадида Фориш туман фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан қатор чора-тадбирлар, тактик ўқув машғулотлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласи ва туманнинг 1-сектор “Қўлба” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Боғдон – Қораабдол” автомобил йўлининг “Совурбели” давони ҳудудида сел, сув тошқинлари билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туман фавқулотда вазиятлар давлат хизматлари ҳамкорлигида мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!