» » Жиззахда фуқаро муҳофазаси бўйича амалий машғулот ўтказилди

Жиззахда фуқаро муҳофазаси бўйича амалий машғулот ўтказилди

06 сентябрь 2022 г 312 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Экология ва атррф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биносида табиий ва техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш мўлжалланган ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича тушунтириш берилиб, юзага келиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олиш, раҳбарият ва ходимларни бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, ишчи-хизматчилар ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситаларидан фавқулотда вазиятли ҳолатларда тўғри фойдаланиш борасида ходимларга кўргазмали қуроллар орқали кўрсатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!