» » Жиззахда дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндиларни ташлаш ҳолатларига қарши курашиш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззахда дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндиларни ташлаш ҳолатларига қарши курашиш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

11 март 2022 г 640 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида экология соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндиларни ташлаш ҳолатларига қарши курашиш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда таъкидланганидек, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2022 йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар жами 531 нафар шахсларга маъмурий иш қўзғатилиб, 532 665,0 минг сўм жарима қўлланилган. Шундан 65 нафар фуқарога 81 738,8 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, шу кунгача 368 273,0 минг сўм жарима ва табиатган етказилган зарар суммалари ундириб олинган.

Шунингдек, "Экологик патруль" тизими орқали олиб борилаётган назорат тадбирлари, чиқинди ва "Яшил йиллик" тадбирларининг вилоят миқёсида амалга оширилиши, олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳақида батафсил баёнот бериб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!