Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда экополиция ўз фаолиятини бошлади
07 сентябрь 2021 г 807 Комментарии: 0
Экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, чиқиндиларни ножоиз жойга ташлаш, браконьерлик каби ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган экополиция Жиззах вилоятида ҳам иш бошлади.
Жорий йилнинг 5 сентябр куни Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида экологик назорат рейд тадбирлари ўтказди. Экополиция Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарликларга қарши дастлабки ишларини бошлади.
Вилоят Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!