» » Зомин тоғларидаги ёнғинлар Экопартия эътиборида

Зомин тоғларидаги ёнғинлар Экопартия эътиборида

11 август 2021 г 689 Комментарии: 0

Ўзбекистон Экологик партияси раиси Н.Обломуродов Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларидаги ёнғин ва унинг оқибатида табиатга етказилган зарар кўламини ўрганиш учун ҳудудга борди.

Ўрганиш давомида Н.Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида ёнғин келиб чиққан ҳудудда бўлди.

Ўрмончилар, экологлар ва соҳа мутахассислари билан иссиқ кунларда тоғли ҳудудда ёнғин келиб чиқиш хавфини камайтириш чора-тадбирлари, юзага келган ёнғин ва унинг оқибатида табиатга етказилган зарарлар кўлами кўздан кечирилди, ёнғин оқибатларини бартараф этиш, экотизимни ва яшил ҳудудларни қайта тиклаш бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикасининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунининг 25-моддасига мувофиқ табиат боғларининг хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига йўл қўйилади. 

Шунингдек, табиат боғларида табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолият турлари чекланиши ёки тақиқланиши белгиланган.

Ўрганиш давомида Зомин туманининг тоғли ҳудудларида ёнғинлар олдини олиш, табиатни асраш ва ёнғинни олдини олиш билан боғлиқ огоҳлантирувчи белгиларни кўпайтириш, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, жиҳозлар ва анжомлари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Зомин миллий табиат боғи ҳудудига келувчи дам олувчилар томонидан маиший чиқиндиларни ташлаш учун инфратузилма яратиш, ўсимлик дунёсининг Қизил китобга киритилган турларини пайхон қилмаслик ва юқори тоғ зоналарида табиий бойликларни асраб-авайлаш, энг муҳими ёнғинларни олдини олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Экологик партияси Зомин миллий табиат боғи ҳудудида табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолият турларини чекланишни, мавжуд дам олиш зоналари, хизмат кўрсатиш объектлари атроф ҳудудларида табиатни муҳофаза этиш, чиқиндиларни тўплаш ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал қилиш ҳамда тоғли ҳудудларга ташриф буюрувчилар орасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини кучайтиришга чақириб қолади.

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!