» » Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ шаҳарчасида сайёр қабул ўтказилди

Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ шаҳарчасида сайёр қабул ўтказилди

08 апрель 2023 г 329 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари И.Нурматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Маржонбулоқ шаҳарчасида сайёр қабул ташкил этилди.  

Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари туман 3-сектор раҳбари, аъзолари ҳамда мутасадди идоралар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.  

Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилиб, кўтарилган масалаларнинг 35 фоизи жойида ҳал этилган бўлса, 10 фоиз мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, шунингдек, қўшимча ўрганиш вақт талаб этиган қолган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!