» » Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” маҳалласидаги аҳоли муаммоларини тинглади

Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” маҳалласидаги аҳоли муаммоларини тинглади

05 сентябрь 2022 г 544 Комментарии: 0

4-сектор раҳбари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” маҳалласидаги аҳоли муаммоларини тинглади.

Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов сектор масъуллари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Шароф Рашидов туман “Нонисангил” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ногирони бор оила аъзолари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар, дарду ташвишларини тинглади.

Маҳаллабай тизимида амалга оширилган учрашув доирасида аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 45 фоизи жойида ўз ечимини топди, 10 фоиз мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, қолган мурожаатлар ижро учун қабул қилиниб, мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вақт белгиланди, ижроси қатъий назоратга олинди.

Учрашув сўнгида эҳтиёжманларга байрам совғалари, 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!