» » Волейбол бўйича ХХХ-мамлакат чемпионати олий лига ўйинларида Жиззахлик қизлар учунчи ўринни эгаллади

Волейбол бўйича ХХХ-мамлакат чемпионати олий лига ўйинларида Жиззахлик қизлар учунчи ўринни эгаллади

11 апрель 2023 г 529 Комментарии: 0

Наманганда аёллар ўртасида волейбол бўйича ХХХ-мамлакат чемпионати олий лига ўйинларининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан Республика Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг йиллик мусобақалар тақвим режасига асосан ўтказилган ушбу беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Жиззах ва Хоразм вилоятларидан 6 та жамоа ўзаро куч синашди.

Эътиборлиси, чемпионатнинг аввалги – биринчи ва иккинчи босқичларида рақобатчиларини ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритган Наманган давлат университети жамоаси бу сафар ҳам зафар нашидасини сурди.

Илҳомжон Эгамбердиев бош мураббийлиги остидаги “НамДУ” жамоаси учинчи тур ўйинларида Фарғона вилоятининг “Тўмарис” жамоасини 3:0, Жиззах давлат педагогика институти жамоасини 3:2, Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани “БЎСМ” жамоасини 3:0, Хоразм вилоятининг “Хоразм” жамоасини 3:0 ва Нукус педагогика институти волейболчиларини 3:1 ҳисобларида енгиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Нукус педагогика институти жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, бор маҳоратини ишга солган Жиззах давлат педагогика институти волейболчи хотин-қизларига учинчи ўрин насиб этди.

Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тўртинчи тур ўйинлари жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!