Жиззахлик талабалар: Биз албатта ғолиб бўламиз
Гулистон шаҳридаги марказий стадионда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Универсиада – 2019“ спорт ўйинларидан ўрин олган футбол баҳсларининг ҳудудий босқичи ниҳоясига етди.
Ҳудудий босқичда мусобақа фаворити ҳисобланган Тошкент шаҳрини 3:1, Тошкент вилоятини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Жиззах вилояти олий таълим муассасалари талабаларидан ташкил топган ҳаваскор футболчилар жамоаси сўнги учрашувда майдон эгалари билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Умумий ҳисобда жиззахликлар финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳудудий босқич беллашувларининг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди. Тошкент шаҳри – Сирдарё вилояти – 2:0, Тошкент вилояти – Тошкент шаҳри – 2:2, Сирдарё вилояти – Тошкент вилояти – 1:2
– Биз ушбу мусобақаларга пухта ҳозирлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб берган ташкилотчилардан миннатдормиз, – дейди Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Бахтиёр Султонов. – Ушбу мусобақанинг илк учрашувида кучли рақиб – Тошкент шаҳри талабалар терма жамоасини мағлуб этдик. Йигитларимиз қолган ўйинларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказди. Лекин ўз ўрнида Тошкент ва Сирдарё вилояти талабалари ҳам Универсиада ўйинларидан ўрин олган футбол баҳсига жуда яхши тайёргарлик билан келишганини билдик. Шунга қарамай жамоамиздаги жипслик, ҳаваскор футболчи-талабаларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик бизнинг зафар қучишимизга замин бўлди. Жамоамиз билан “Универсиада – 2019“ спорт ўйинларининг финал босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз.
Абдужалол ҚАЮМОВ
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

03 июнь 2019, Понедельник
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати» мусобақасида Жиззахликлар биринчи бўлди
Изоҳлар (0)