Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.