Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими пора билан қўлга тушди
22 сентябрь 2022 г 880 Комментарии: 0
Корхона ҳуқуқшуноси фуқарога электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган қарздорликни пора эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси Н.Д. фуқаро Р.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!