Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда пул эвазига тадбиркорнинг цехини электр энергиясига улаб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси назоратчиси ушланди
24 август 2022 г 1 336 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим назоратчиси С.Э. “I.S.” МЧЖ раҳбарига ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб бериш ва келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилиб туриш эвазига жорий йилнинг май-июл ойларида 400 доллар ва 2 миллион сўмини қўлга киритиб, яна 3 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!