» » Жиззахда пул эвазига ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган институт бўлим бошлиғи ушланди

Жиззахда пул эвазига ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган институт бўлим бошлиғи ушланди

30 май 2022 г 790 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Y.T.” университетининг “Мактабгача таълим” йўналишидаги ўқишини танишлари ёрдамида институтнинг ушбу йўналишдаги факультетига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!