Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари давом этмоқда
14 апрель 2023 г 518 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020-йил 14-декабрдаги қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган ”2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонниг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширилишига оид Давлат дастури”да белгиланган вазифаларга асосан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили мамлакатимизда апрел ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказиш белгиланган.
Фориш туман Ахборот-кутубхона маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан биргаликда жорий йилнинг 10-15 –апрел кунлари “Китобсевар миллат” шиори остида III Республика “Китобхонлик ҳафталиги тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нурали Қобул, Абулқосим Мамарасулов, Ҳаёт Шодмон, Садина Бобомуродова ва хонанда Музаффар Хужамбердийев билан учрашув кечаси ташкил этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!