» » Жиззахда тадбиркорга 276 млн. сўм қарздорлиги ундириб берилди

Жиззахда тадбиркорга 276 млн. сўм қарздорлиги ундириб берилди

15 апрель 2023 г 378 Комментарии: 0

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 23-февраль 2023-йилдаги ижро варақасига асосан «Абдувоҳид Қурилиш Таъмир» МЧЖ ҳисобидан «Asia Clean Rooms» МЧЖ фойдасига 276 млн.сўм қарз, 2.8 млн. сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига 04.04.2023-йил куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Қарздорнинг барча мол-мулкларига таъқиқ ўрнатилиб, ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган. 

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қўйилган инкассо топшириқномасига асосан «Абдувоҳид Қурилиш Таъмир» МЧЖ ҳисоб рақамларидан тушган пулдан жамиятнинг 276 млн.сўм қарз, 2.8 млн. сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!